Wednesday, July 17, 2013

Блоггердаги блог



Блог манзилининг узунлигини қаранг – muhrim-agzamkhodjayev.blogspot.com. Қисқароқ – muhrim.blogspot.com деган вариантидан ҳам фойдалансанг бўларди-ку, дейишими мумкин кимдир.

Шундай манзилда ҳам менинг блогим бор, ҳа. Фашистлар устидан қозонилган ғалабанинг 60 йиллиги тантана қилинаётган бир вақтда мен Чилонзор, 7-мавзедаги интернет-кафелардан бирида ўтирволиб (ҳозир у интернет-кафе ўрнида ка-атта мебель салони бор), «Xush kelibsiz, A`zamxo`jayev Muhrimning personal saytiga!» деб ёзиб ўтирган эканман. Лекин ҳозир у блогга қандай қилиб киришни билмайман. Қаерда «Регистрация» деган ёзувни кўрсам, аккаунт очаверганим ўтмишдан эсдалик бўлиб турибди бу блог, йўғе, «персонал сайт»!

Ҳозир ўқиб турганингиз блогнинг ўнг колонкасида мен ҳақимда кўпроқ маълумот топишингиз мумкин бўлган манзиллар берилган бўлиб (камтарлигимни қаранг, эй!), ўша ерда кўрсатилган блог ҳозирча ишламай турибди, техник (ростан техник!) сабабларга кўра. Мана шундай, техник сабабларга кўра асосий блогинг ишламай қолган вақтда фақат блок қилиниши мумкин бўлган Блоггер каби блог-хостинглардан ҳам фойдаланиб туришга тўғри келади. Бу ҳам бир имконият, борига шукр.

Нега Фейсбук ёки Твиттер эмас? Фейсбук тор доирада-да, ўзича чекловлари бор. Твиттер ҳам белгилар сонини чеклаб қўйганидан хабарингиз бор бўлса керак. Камина эса, ўзи ғирт чекловлар ичида яшаса-да, ўзича чекловларни ёқтирмайдиганлардан. Энди-да!

Шундай қилиб, онда-сонда бу ерда ҳам бирор ёзувлар пайдо бўлиб қолиши мумкин. Битта шу гап учун шунча эзмалик шартмиди, деган ҳақли савол туғилади, ҳа. Тўғри айтасиз, қўшиламан фикрингизга.

0 Comments:

Post a Comment

Subscribe to Post Comments [Atom]

<< Home